Жорий йил 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ташриф билан Жанубий Кореяда бўлади

3
Minzdrav
Minzdrav11507

    Айни пайтда мазкур делегация таркибида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳам Сеул шаҳрида бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида икки давлат ўртасида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон — Корея бизнес форумини ўтказиш режалаштирилган.

    Унда иқтисодиётнинг турли устувор тармоқларида ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш билан бирга, фармацевтика, тиббий таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш каби тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилади.

    Тадбир тафсилотлари ҳақида маълумот бериб борамиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.