Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий-маърифий, саноат, гуманитар

0
Minzdrav
Minzdrav11513

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий-маърифий, саноат, гуманитар соҳалар қаторида тиббиётда ҳам жадал ривожланмоқда.

    Шу йил 18-19 апрель кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида ушбу йўналишдаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим тадбир — Ўзбекистон–Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

    Мазкур нуфузли тадбир доирасида соғлиқни сақлаш соҳасининг қатор йўналишларида шерикликни янада ривожлантириш масалаларининг муҳокама қилиниши, ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилиши ва ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши кутилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.