Профностил ишлаб чиқариш ускунаси

95
asiastaruz
asiastaruz1083

    Том, дарвоза, деворлар, тўсиқлар – профнастил узоқ вақтдан бери қурилиш соҳасида ишлатиб келинмоқда ва йилдан йилга унга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ушбу маҳсулот қурилиш бозорида турли хил рангларда бўлиши, енгиллиги, узоқ муддат ўз кўринишини ва сифатини сақлаши билан бошқа маҳсулотлардан ажралиб туради. Маҳсулотнинг асосий хомашёси, металл ўрамлари юртимизга Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясидан кириб келади. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Россия Федерациясидан кириб келадиган металл ўрамларига акциз солиғи камайтирилди. Бу эса ўз навбатида юртдошларимизга бўлган енгиллик деб ҳисобласак бўлади. Чунки эндиликда қурилиш учун керакли бўлган металл маҳсулотларининг нархи сезиларли даражада арзонлашади.
    Профнастил ишлаб чиқариш ускунаси мустахкам металлдан ясалган бўлиб, фойдаланиш учун жуда қулай. Биз таклиф қилаётган ускуна металлга юқори тезликда тўлқинсимон шакл бериш ҳамда рангли металлга майин ишлов бериш хусусиятларига эга. Шу каби ускуна нусхаларидан юқори сифати билан ажралиб туради.

    ASIA STAR – Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг расмий канали
    Facebook:
    E-mail: info@asiastar.uz
    Cайт: asiastar.uz
    Манзил: Тошкент ш, Шайхонтоҳур т., М. Уйғур кўчаси, 143-уй (Кўкча масжиди яқинида)
    Тел:+998951697766 / 1957766 / @asiastaroffice

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.