Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина

9
Minzdrav
Minzdrav11557

    Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашган фуқаро С.Ё. ҳақида видеолавҳа тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олиб, фуқаронинг аҳволини ўрганиш, бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган эди.

    Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реаниматолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.

    Фуқаро С.Ё. ни тиббий кўрикдан ўтказган мутахассисларнинг якуний хулосаларига кўра, унинг соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди.

    Қуйидаги телелавҳада шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.