NEW VIDEO: Ислом Абдуғаниевич Каримов

4675
yustyle
yustyle7680

    Бугун тонгнинг отмоқлиги амримаҳол,
    Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон.
    Юракнинг ҳар зарбасида битта савол,
    Бизни ташлаб кетдингизми, жон Отажон.

    Гурсиллаган қадамингиз қайда энди,
    Кулиб турган кўзларингиз кўрмоқ армон.
    Юрт Отаси жаннат деган жойда энди,
    Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон!

    Бел боғлайди миллион – миллион ўғлонингиз,
    Фиғонлардан тарс ёрилиб кетар осмон.
    Обод бўлсин энди охир маконингиз.
    Сўнги йўлга кузатади Ўзбекистон.

    Ўлим ҳақдир. Сизни Оллоҳ сўраб олди.
    Қаранг Ота кўз ёшларим алвон – алвон.
    Бузрукворим, сиздан буюк мерос қолди,
    Юрагига кўмар сизни Ўзбекистон!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.