Кеча пойтахтимиздаги Халқаро форумлар саройида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг

0
Minzdrav
Minzdrav11532

    Кеча пойтахтимиздаги Халқаро форумлар саройида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши амалий мулоқотларга бой бўлди.

    Гибрид шаклда ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Покистон, Россия ва Тожикистон соғлиқни сақлаш тузилмалари раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди ҳамда сўзга чиқди.

    Мулоқотлар давомида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар аҳолисининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, тарқалишига қарши курашиш, уларни эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш каби қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу йиғилиш тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.