Сурхондарёда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида

2
Minzdrav
Minzdrav11559

    Сурхондарёда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида контейнер шаклидаги янги маҳалла тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилмоқда.

    Хусусан, ана шундай тиббиёт муассасаларидан бири Ангор туманидаги Зартепа ва Каттақум маҳаллаларида ташкил этилди. Натижада ҳудудда истиқомат қилувчи 1800 нафарга яқин аҳолининг яшаб турган ҳудудидан чиқмаган ҳолда сифатли тиббий хизмат олиш имкони яратилди. Одамларнинг узоқ йўл босиб, туман ёки вилоят тиббиёт муассасаларига боришига эса ҳожат қолмади.

    Таъкидлаш лозимки, янги очилаётган бу каби тиббий пунктлар барча бирламчи-санитария ёрдами муассасалари қатори соат 8-00дан 20-00 қадар фаолият юритади. Шунингдек, улар 120 хил турдаги зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланган.

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида юртимиз бўйлаб 1700 та, хусусан, Сурхондарё вилоятида 160 та ана шундай пункт ташкил этилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.