Айни дақиқаларда Жиззах вилоятида Ўзбекистон — Татаристон соғлиқни сақлаш кунлари якунига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11530

    Тадбир аввалида мазкур акция доирасида эришилган натижаларга бағишланган видеоролик намойиш этилди.

    Сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова сўзга чиқиб, меҳмонларни ушбу нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлади.

    — Халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади, — деди Э. Боситхонова. — Юртимизда ўтказилган Ўзбекистон — Татаристон соғлиқни сақлаш кунлари доирасида катта натижаларга эришилди. Мазкур акция икки мамлакат шифокорлари учун ҳам бирдек манфаатли бўлди. Энг муҳими, ушбу тадбир орқали юзлаб оғир беморлар дардига шифо топди. Ишончим комилки, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам жадал ривожланишда давом этади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.