Миннатдорчилик

26
Deyddre
Deyddre1540

    Миннатдорчилик
    Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси рахбарияти ва ходимлари, қиличбозлик бўйича мураббийлар ва Миллий терма жамоа аъзолари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Алишер Усмоновга, шунингдек, тиббиёт муассасалари ходимларига фидокорона ва эзгу меҳнатлари учун ало=ида миннатдорчилик исхор этадилар.
    Маълумки, инсонийлик ва олижаноблик халқимизга хос қадриятлардир. Бу мураккаб даврда эса давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида мамлакатимизда фавқулодда профилактика чора-тадбирлари қанчалик ўз вақтида амалга оширилаётганига гувоҳ бўляпмиз.
    Бугунги кунда ушбу пандемияга қарши курашда ёрдам қўлини узатишга қодир бўлган ҳар бир инсон халқимизга хос ана шундай эзгу фазилатларни хайрия ва саховат сифатида тобора кўпроқ намоён этмоқда.
    Ва, албатта, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон Меҳр-Шафкат ва саломатлик жамғармаси»га республикада коронавирусга қарши кураш давомида Ўзбекистон ҳукуматига молиявий ёрдам кўрсатиш учун Халқаро қиличбозлик Федерацияси Президенти, ватандошимиз ва том маънодаги ватанпарвар инсон Алишер Усманов 20 million dollar ажратгани таҳсинга сазовор.
    Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ва Алишер Усмоновга, шунингдек, тиббиёт муассасалари ходимларига фидокорона ва эзгу меҳнатлари учун Ўзбекистон қиличбозлик бўйича мураббий ва спортчилари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
    Ишонамизки, аҳиллик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз бу ҳалокатли пандемияга самарали қарши тура оламиз.
    Ўзингиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Уйда қолинг!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.