93
просмотров

Сени топарман бир кун

Канал: Muhammadnazar  роликов: 226, подписок: 21  

Разное 26 Августа 2018   0+

Дединг«Сени топарман бир кун,
Бойиб кетсам, унгача хуш қол!»
Эртага мен борманми ё йўқ,
Фикрим банди этди шу савол!

Айт нодоним қани, ким кафил?!
Тонгда қайта уйғонишимга,
Фаришталар жоним олсачи,
Чидолмайин оҳ нолишимга.

Ёки чўкиб ўлишим тайин,
Тонгга қадар кўз ёш кўлида.
Сенсизликдан осон жонимни,
Тутмоқ Азроилнинг қўлига.

Нахот, шуни англамоқ оғир,
Керагимсан шу бугун, шу он.
Сенсиз менга ҳаёт йўқ ахир,
Мехрингсиз мен ўламан, ишон!

Эрта дема эртам даргумон,
Севсанг мени бугун севиб қол!
Балким сўнгра бўларман армон
Эртага мен йўқман эҳтимол!

Қодирова Ойгул Алибек қизи.

свернуть развернуть

Теги: қодирова ойгул  muzaffar muhammadnazar 

Только зарегистрированные пользователи могут оставлять комментарии. Авторизуйтесь.