Давлат тиббий суғуртаси механизмлари йўлга қўйилган ҳудудларда сурункали касалликка чалинган ва амбулатор шароитда

3
Minzdrav
Minzdrav11789

    Давлат тиббий суғуртаси механизмлари йўлга қўйилган ҳудудларда сурункали касалликка чалинган ва амбулатор шароитда даволанаётган беморларга дори воситаларини электрон рецепт асосида дорихоналар орқали етказиш ва сарф-харажатларни қоплаш тизими (реимбурсация)ни жорий этиш белгиланган.

    Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу вазифалар ижроси доирасида ЖССТ техник маслаҳатчиси Станислав Князков билан учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбирда юртимиздаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи компаниялар ҳамда етказиб берувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

    Учрашувда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари нархини белгилаш методологияси, бу жараёнда иштирок этадиган дорихоналарнинг сарф-харажатларини қоплаш тартиби ҳақида зарур маълумотлар берилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.