Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг юртимизда кардиология хизматини янада ривожлантириш бўйича қабул қилган қарор ва фармонлари

2
Minzdrav
Minzdrav11811

    Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг юртимизда кардиология хизматини янада ривожлантириш бўйича қабул қилган қарор ва фармонлари ижроси доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида одамларнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда.

    Мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси пойтахтимиздаги универсал муассаса — Миллий тиббиёт маркази фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

    Хусусан, яқинда бу ерга Дания давлатидан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди. Ушбу уникал техника юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажаришга хизмат қилади.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.