Маълумки, соғлиқни сақлаш тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш

1
Minzdrav
Minzdrav11557

    Маълумки, соғлиқни сақлаш тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, бирламчи бўғинни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш ҳамда таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

    Мазкур қарорга кўра, бирламчи-тиббий санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдорини ўртача 3 бараварга ошириш ҳамда ушбу мақсадлар учун 165 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган эди. Айни кунларда ушбу маблағлар бирламчи тиббий муассасаларга босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

    “O‘zbekiston-24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳада шу ҳақида ҳикоя қилинади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.