Пресс-турнинг иккинчи манзили Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби бўлди

2
Minzdrav
Minzdrav11789

    Мазкур муассаса Президентнинг 2022 йил 16 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази негизида қайта ташкил этилган.

    Ҳозирги кунда «103» хизматида жами 65 минг 643 нафар ходим ва 2 852 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.

    Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси томонидан 10,8 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий грант маблағи ажратилиб, бугунгача 12 минг 675 нафар ходим ўқитилди.

    Шунингдек, лойиҳанинг 1-босқичида Тошкент (ушбу мактаб негизида) ва Самарқанд шаҳарларида замонавий симуляция марказлари ташкил этилиб, улар ўқув ва мобил симуляторлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.

    Лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 2024-2027 йиллар давомида юртимизнинг қолган 12 та ҳудудида ана шундай марказлар ташкил этилиши режалаштирилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.