Йигитлар ҳақорат ва совуқ қуроллар билан таҳдид қилаётганлиги тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда

48
mvduz
mvduz191014

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда уч нафар йигит уятли сўзларни гапириб, уларнинг иккитаси кўлида совуқ қуролларни намойиш қилиб, таҳдид қилаётганлиги тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

    Ўрганишлар натижасига кўра, бугунги кунга қадар ички ишлар органлари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан ҳеч ким мурожаат қилмаган.

    Ҳолат юзасидан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида видеода тасвирланган шахслар ҳақида асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71-231-34-68 рақамига хабар қолдиришингизни сўраймиз.

    Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.