Пойтахтимизда “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11661

    Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, қўшни давлатлардан келган етакчи олимлар иштирок этяпти.

    Анжуманда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш, соҳага оид клиник тавсиялар, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва стандартлари атрофлича муҳокама этилмоқда.

    Тадбирнинг якуний қисми маҳорат дарслари ва шўъба йиғилишларидан иборат бўлиб, унда қатнашчилар жаҳон тиббиётидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий ишланмалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.