Аёлга пул беринг

223
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Аёлга пул беринг, шундай пулларки,
    Эркаклар яшириб юрган пуллардан.
    Аёлга пул беринг, шундай пулларки,
    Чойхонани кутиб турган пуллардан.
    Аёлга пул беринг, ӯзига эмас,
    Рӯмол олмоқчидир қайнонасига.
    Ӯғлига планшит, қизига китоб,
    Носвой олмоқчидир қайнотасига.
    Аёл пул сӯраса бӯлманг дарғазаб,
    Бусиз ҳам қалтираб туради юрак.
    Уйга меҳмон келар пистаю бодом,
    Дастурхонга банан, апельсин керак.
    Аёл пул сӯраса бӯлинг Ҳотамтой,
    Сизларга ёр бӯлсин хуш кайфиятлар.
    Эй сиз барака боши, эй бой оталар.
    Муҳтарам эркаклар, валинеъматлар.
    Эркак учун пул қӯл кири эмиш,
    Тӯкилар ресторан, майхоналарда.
    Эркак қӯлин ювар икки кунда бир,
    Бир-биридан гӯзал чойхоналарда.
    Эркак пул сарфласаа кӯча кӯйларда,
    Чӯнтакда шамоллар сайр этиб юрар.
    Пуллари кӯчада қолган уйларда,
    Сичқонлар ҳассага суяниб турар.
    Эркак пул сарфлашга устаси фаранг,
    Чорлар синфдошлар, бир кун жӯралар.
    Бир куни касбдошлар, дӯстлар, улфатлар,
    Тӯпланар курсдошлар, мардлар, тӯралар.
    Аёл-чи? Аёл бир сӯм топса тугар ӯн жойдан,
    Борини оширар эплар, уч-учлар.
    Эри ташлаб кетган йиртиқ пулни ҳам,
    Кӯзига суртади, ямар, сукочлар.
    Аёлга пул беринг, сӯраганида,
    Аёлга пул беринг, бӯлмасдан бахил,
    Аёлга пул берсангиз уч, тӯрт кун ӯтмай,
    Сизга худо берар, мана мен кафил.
    Зулфия Мўминова шеъри.
    Музаффар Муҳаммадназар ижросида.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.