Саратон касаллигига чалинган беморларни даволашда қўлланиладиган бир неча босқичли кимётерапия муолажаларининг организм учун ножўя таъсирлари ҳам бор

4
Minzdrav
Minzdrav11557

    Бундай вазиятда бемор саломатлигини таъминлаш муҳим. Ёки периферик қон томирлари зарарланиши дори-дармонлар самарадорлиги пасайиб, соғайиш муддати ортга сурилишига сабаб бўлади.

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида ана шундай ножўя таъсирлар хавфини камайтиришга хизмат қиладиган веноз порт тизимини ўрнатиш бўйича илк муолажа амалга оширилди.

    Ушбу амалиётга Корея Республикаси онкология марказидан юртимизга ташриф буюрган малакали шифокорлар бошчилик қилди. Натижада беморнинг қийинчиликсиз кимётерапея олиши учун имконият яратилди.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу ҳамкорлик тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.