Тошкентда даҳшатли ЙТҲ рўй берди +18

4001
umarov-fathulla
umarov-fathulla2256

    Фожиа 2017 йил 15 июнь куни тахминан кечки соат 19:00-20:00лар атрофида юз берган. Матиз автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи маҳалладан чиқаверишда Кичик ҳалқа йўлидаги автомобиллар оқимига қўшилиш мақсадида чап томонга қарагани сабабли, пиёдалар йўлагидан у томон югуриб келаётган болачани кўрмай қолган ва машинага келиб урилган болани босиб кетган.

    Албатта, кўринишидан содир бўлган воқеадан бироз ўзини йўқотган ёшроқ ҳайдовчи болани шифохонага олиб борган, бироқ, видео муаллифининг ёзишича, бола олинган жароҳатлардан тунда ҳаётдан кўз юмган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.