Gubernator kubogi. Isroil Madrimovning barcha janglari

1308
Cormier
Cormier2559

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Губернатор кубоги турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар боксчиси иштирок этишди. Улардан икки нафари олтин медалга эга чиқди, учинчиси кумуш медаль олди.

    60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов финалда мезбонлар вакили Руслан Батмановга қарши рингга чиқди. У рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль келтирди.

    75 кг вазн тоифасида иштирок этган Исроил Мадримов эса россиялик Якуб Зубер билан жанг қилиб, уни катта устунлик билан мағлуб этди ва терма жамоа ҳисобига иккинчи олтин медални олиб келди.

    Бундан ташқари Исроил Мадримов мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди ва унга губернатор Георгий Полтавченконинг ўзи кубок топширди.

    Ўзбекистоннинг финалдаги учинчи вакили Санжар Турсунов эса кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди. У мезбонлар вакили Магомед-Мурад Арсланбековга ютқазди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг барча вакиллари совриндор бўлди ва терма жамоа энг яхши натижани кўрсатди.
    Manba: kun.uz

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.