Президент Шавкат Мирзиёев 14 июнь куни соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

0
Minzdrav
Minzdrav11560

    Хусусан:

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Бунинг учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудидан 5 гектардан зиёд ер майдони ажратилган.

    Бундай касалликлар бўйича энг кўп мурожаат марказнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келгани инобатга олиниб, ушбу шифохоналарни ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди.

    Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан ҳамкорликда келгуси икки йилда юртимиз талабаларини Россияга ўқишга юбориш, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида шу университетнинг филиалини очиш режалаштирилган.

    Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.