Илғор даволаш усулларини йўлга қўйиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам

0
Minzdrav
Minzdrav11517

    Илғор даволаш усулларини йўлга қўйиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мунтазам равишда дунёнинг етакчи жарроҳлари билан ҳамкорликда юқори технологик операциялар ўтказилиб келинмоқда.

    Марказга таклиф этилган навбатдаги мутахассис — Молдова Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги, профессор Аурелиу Батринак.

    Улкан тажрибага эга бу шифокор иштирокида юрак гипертрофик кардиомиопатиясига чалинган бир қанча беморларда Морроу операцияси бажарилди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.