Касалликни даволаш, энг аввало, тўғри ва тезкор ташхис қўйишни тақозо этади

2
Minzdrav
Minzdrav11560

    Касалликни даволаш, энг аввало, тўғри ва тезкор ташхис қўйишни тақозо этади. Айниқса, жарроҳлик йўналишида бунинг аҳамияти жуда юқори.

    Шу боис бугун юртимизда соҳа мутахассисларининг ҳудудларга мунтазам ташрифлари амалга оширилиб, қўшма амалиётлар ўтказилмоқда. Бу эса аҳолини ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олишда яхши самара бераяпти.

    Хусусан, шу кунларда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг энг малакали шифокорлари Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Чироқчи ва Кўкдала каби туманларида бўлиб, аҳоли, жумладан, туғма юрак нуқсони бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.