Тиббиёт ходимлари спортда куч синашмоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11530

    Юртимиз бўйлаб тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида «Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023» спорт мусобақалари бўлиб ўтяпти.

    Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини руҳлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу мусобақалар мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича икки босқичда, яъни худудий ва республика босқичларида ўтказилмоқда.

    Ушбу танловнинг Тошкент шаҳар босқичи тафсиотлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ҳикоя қилинади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.