BULUTLI ATLAS (Облачный атлас узб. трейлер)

380
Jamik1003
Jamik10031665

    Режиссёрлар Том Тыквер хамда Энди ва Лана Вачовскилар Девид Митчел романи асосида Булутли атлас фильмини суъратга олишди. Фильмнинг бюджети 102 миллион долларни ташкил килди. Бюджетнинг бир кисми Warner Bros компанияси томонидан такдим этилди. Бирок пулларнинг асосий кисми мустакил манбаалар томонидан такдим этилган. Шу тарика Булутли атлас энг киммат ва мустакил филмлардан бирига айланди. Фильмнинг илк такдимоти Канаданинг пойтахтида Торонтодаги 37-халкаро кинофестивалда булиб утди. Премьера якунидан кейин томошабинлар 10 дакикадан зиёд вакт мобайнида актёрларни ва тасвирга олиш гурухини олкишлашди. Фильмда 6-та хикоя сузлаб берилади. Улар Адам Юингнинг кундалиги, Зедельгемдан хатлар, Луиза Рейнинг илк изкуварлик ишлари, Тимати Кавендишнинг дахшатли суди, Оризон Сонми-451 ва Слуши атрофидаги ишлар деб номланади. Бу вокеалар хар хил замонда содир булади ва бир биридан кескин фарк килади. Лекин уларни бир бирига богловчи фактлар хам йук эмас. Ролларни тажрибали актёрлар Том Хэнкс, Хью Грант, Холи Бери, Джим Бродбент, Сюзен Сэрэндон, Джеймс Стёрджес, Чжоу Сюнь ва бошкалар ижро этишди. Таъкидлаш жойиз, бундан икки йил аввал Режисёрлардан бири Том Тыквер уз интервьюсида роман асосида кино яратишни режалаштирганини билдириб утганди. Сценарийни режисёр Энди ва Лана Вачовскилар билан ёзган. Актёрлар танлови эса 2010-йилнинг июн ойларида бошланган. Бош ролларга давогарлар ичида актриса Натали Портман хам бор эди, бирок кейинчали у уз фикридан кайтди. Хью Грант эса актёрлар таркибига суратга олиш жараёнининг бошланиши арафасида келиб кушилди. Шундай килиб тасвирга олиш ишлари 2011 йилнинг 16-сентябрида бошланди ва филмга деярли бир йил вакт сарфланди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.