Aktyor shuhrat nuraliyev vafot etdi

1117
umidsamm
umidsamm535

    Оғир хасталик билан бир неча йил курашган актёр бир неча дақиқа аввал оламдан кўз юмди. Бу ҳақда шифохонадаги манбаларимиз ва актёрнинг яқинлари хабар берди.

    Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 37 ёшини қарши олган таниқли актёр — Шуҳрат Нуралиев ўзини режиссёр сифатида синаб кўришга улгурган эди. Кино мухлислари қалбидан жой олган “Лафз” картинаси айнан унинг ижод маҳсули экани кўпчиликка маълум.

    Шуҳрат Нуралиев 8 йил мобайнида Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. У “Осмондаги болалар”, “Зарб”, “Улфатлар 2”, “Содда қиз” каби 10 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, Шуҳрат Нуралиев қатор мусиқий клипларнинг ҳам режиссиёри ҳисобланади.

    1980 йилда тавуллуд топган Шуҳрат Нуралиев оилали эди. У икки нафар қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси эди.

    Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шуҳрат Нуралиевнинг онаси, рафиқаси, фарзандлари, яқин қариндошлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.