Мурожаатчилар орасида турфа қисмат эгалари бор. Кимдир юришга қийналади, бошқасининг буйраги ёки жигари хаста

1
Minzdrav
Minzdrav11519

    Мурожаатчилар орасида турфа қисмат эгалари бор. Кимдир юришга қийналади, бошқасининг буйраги ёки жигари хаста. Яна кимлардир туғма юрак касаллиги билан дунёга келган фарзандининг саломатлигидан хавотирда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлатимиз кўмагига муҳтож ана шундай беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимизнинг энг етакчи шифокорларини пойтахт маҳаллаларига жалб қилган.

    Хусусан, соғломлаштириш акцияси доирасида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда сайёр қабуллар йиллар давомида оғир хасталиклардан азият чекиб келган беморларнинг қисқа муддатда соғайишига хизмат қилмоқда.

    Навбатдаги сайёр тиббий қабул Мирзо Улуғбек туманида ташкил этилди. Бу ерда аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, эҳтиёжманд беморларга мураккаб операциялар ҳамда даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу акция тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.