Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида

0
Minzdrav
Minzdrav11557

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги «Саломатлик поезди» жўнатилди.

    Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган, 200 нафардан зиёд малакали мутахассислар жам бўлган ушбу «Саломатлик поезди»нинг миссияси ҳақида сўз юритилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.