Бўз тумани хокими Д.Н Адилбоевнинг Янги йил совгаси

1006
fayzfmuz
fayzfmuz739

    Андижон вилояти Бўз тумани Хокими Д.Н. Адилбоев тумандаги ижтимоий мухофазага мухтож оилаларга Янги йил совғаларини улашди. Бу каби юксак инсонийлик, халқ манфаатларини кўзлаш каби тадбирлар мамлакатимиздаги 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинишининг айни бошлағич кўринишлари десак муболаға бўлмайди
    Бундан ташқари,
    1) Вилоятимизда истиқомат қилаётган фуқаролар учун яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз тўғридан-тўғри вилоят хокими Ш.Қ. Абдурахмоновга мурожаат қилишлари мумкин.
    Андижон қилояти ҳокимининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Вилоятимиз миқёсидаги ва ўзингизни қизиқтираётган савол ва шикоят, ариза ва таклифларни “https://hokim.andijan.uz” манзили орқали ёки 0(374) 225-80-00 ишонч телефони орқали билдиришингиз мумкин.
    Мамлакатимизнинг қатор ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилаётган бундай виртуал қабулхоналар иш самарадорлигини янада яхшилашга, мавжуд муаммони ўз вақтида ва тез ҳал қилишга хизмат қилади. Бу борада Президентимиз томонидан очилган виртуал қабулхона ўрнак бўлди.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан барча давлат органлари фуқаролар билан ишлаш фаолиятини янада юксалтириш мақсадида ташкилот ва муассасаларнинг расмий веб-сахифалари ва онлайн қабулхона ташкил этишлари белгиланган.Шулардан келиб чиқиб туманимизнинг расмий веб-сахифаси қуйидаги манзил остида иш бошлади https://boz.uz

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.