Betakrorbuxoro.uz — янгиликлар сайти

171
prestige
prestige496

    Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида интернетда очилган янги сайт шундай аталади.

    Унинг асосий мақсади жонажон Ўзбекистонимизнинг дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган машҳур гўшаси — Бухоронинг беназир осори-атиқалари, вилоятимиз ижтимоий- иқтисодий ривожи, унинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, воҳада рўй бераётган ўзгариш ҳамда янгиликлардан хабардор этишдан иборат.

    Сайт «Умумий маълумотлар», «Кўҳна ва боқий Бухоро», «Хотира», «Янгиликлар», «Мультимедиа», «Қизиқарли» каби бўлимлардан иборат. Улар билан танишиш асносида сиз вилоят ҳудуди, жуғрофияси, маданияти ва олий таълим муассасалари, савдо ва спорт мажмуалари, сайёҳлик имкониятлари, сиёсат, иқтисодиёт, жумладан, солиқ соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумотларга эга бўласиз. Сайтдан видеолавҳалар, ҳикоя ва ҳикматлар, об-ҳаво ҳақидаги ахборот ва мунажжимлар башорати ўрин олган.

    Таъкидлаш керак, сайт вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида чоп этилаётган «Betakrorbuxoro» журналининг электрон шакли ҳисобланади. Лекин шундай бўлса-да, унинг ҳар чоракда чиқадиган ўз босма турдоши—даврий нашрдан фарқли жиҳатлари бор. Бу ерда тезкорлик назарда тутиляпти. Чунки, сайтга янгиликлар ҳар куни ёки кунора киритиб борилади.

    Яна бир нарсани қайд этиш жоиз, электрон нашр фуқаролар билан бевосита мулоқот орқали уларни дахлдорликка чорлайди. Сайтнинг «Биз билан алоқа» деб номланган бўлимига кириб, хабар йўллашингиз баробарида бирор бир қонун бузилиш ҳолати ёки таклиф, шикоят ёхуд тегишли соҳага тааллуқли мулоҳаза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

    Хуллас, http://www.betakrorbuxoro.uz сайти сиз учун яхши мулоқот воситаси бўлиши аниқ.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.